ALOQA UCHUN

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

ЖИЗЗАХДАГИ МАСЖИДЛАРДА ОРТИҚЧА ҲИСОБЛАНГАН МАБЛАҒЛАР ЖОРИЙ ЙИЛНИНГ СЕНТЯБРЬ ОЙИДА ҚАЙТА ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИБ БЕРИЛГАН

Бугун расмий ахборот сайтлари ҳамда ижтимоий тармоқларда “Жиззах ҲЭТК” АЖ томонидан вилоятдаги диний ташкилотлар, шу жумладан, масжидларга 2019-2021 йилларда электр энергияси учун белгиланган тарифлар нотўғри қўлланилганлиги тўғрисида тарқалган хабар юзасидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ қуйдагиларни маълум қилади.

Ҳақиқатан, жорий йилнинг  сентябрь ойида Монополияга қарши курашиш қўмитаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан “Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖнинг 2019-2021 йилларда истеъмолчиларга етказиб берилган электр энергияси бўйича тарифларнинг қанчалик тўғри қўлланилганлиги юзасидан ўрганиш ўтказилган. 

Унда, хусусан “Жиззах ҲЭТК” АЖ томонидан вилоятдаги диний ташкилотлар, шу жумладан, масжидларга 2019-2021 йилларда электр энергияси учун белгиланган тарифлар нотўғри қўлланилганлиги, яъни ҳукуматнинг тегишли фармонига зид ҳолда, юқорида кўрсатилган давр учун жами 58289,3 минг сўм ортиқча маблағ ҳисобланганлиги аниқланган. 

Мазкур ҳолат бўйича жорий йилнинг сентябрь ойидаёқ кўрсатиб ўтилган масжидларга етказиб берилган электр энергияси бўйича тарифлар қайта ҳисоб-китоб қилинганлигини маълум қиламиз.

Шу ўринда, ахборот сайтлари ҳамда  ижтимоий тармоқ админларидан инсон омили ва техник сабаб туфайли юзага келган мазкур камчиликни “ноқонуний тарзда ортиқча пул ундирилган” деб талқин қилмасликларини сўраб қоламиз.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати.

  • 12.12.2022
  • 1172
Sayt xaritasi