ALOQA UCHUN

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Бугун қатор ижтимоий тармоқлар ҳамда ахборот сайтларида Қашқадарё вилояти Ғузор тумани электромонтёри билан содир бўлган, яъни ўлим оқибати билан тугаган бахтсиз ҳодиса тўғрисидаги хабар тарқалди.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ мазкур ҳодисага оид қуйидагиларни билдиради.

Маълум бўлишича, 2022 йил 5 октябрь куни “Қашқадарё   ҲЭТК” АЖ  Ғузор ТЭТК тезкор чиқиш бригадаси томонидан 110/35/10 кВли “Ғармистон” ПСдан чиқувчи 10 кВли “Ғузор-Совбоғ” фидерининг “Микоп” шохобчаси авариядан сўнг қўрикдан ўтказилган. Шундан сўнг, соат 14:30 атрофида фидерга кучланиш берилган.

Бироқ тезкор бригада ходимлари наряддан ташқари ўзбошимчалик билан мавжуд қоидаларни бузган ҳолда, 110/10 кВли “Ғузор” ПСдан чиқувчи 10 кВли “Охунбобоев” фидерининг 36-таянчидан истеъмолчи балансида бўлган таянчга ўтадиган симларни ечишга уринган вақтда электромонтёр Ғ.Б. кучланиш остига тушган.

Тезкор бригада томонидан жабрланган Ғ.Б. таянчдан тушириб олиниб, унга биринчи ёрдам кўрсатилган ҳамда тез ёрдамга хабар берилган. Етиб келган тез ёрдам шифокорлари кучланиш остига тушган электромонтёрни кўрикдан ўтказганда, унинг вафот этганлиги аён бўлади.

Мазкур ҳолат юзасидан куни кеча “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ раҳбарияти томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, айни пайтда Қашқадарё вилоятида мазкур ҳодисанинг сабаблари атрофлича ўрганилмоқда. Ўз навбатида, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этган электромонтёр Ғ.Б.нинг яқинларига ҳамдардлик билдириб қолади.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати.

  • 07.10.2022
  • 1227
Sayt xaritasi