ALOQA UCHUN

КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК АВЖИДА

КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК АВЖИДА

Энергетика соҳаси объектларини куз-қиш мавсумига сифатли тайёрлаш доимо энг масъулиятли вазифалардан бўлиб келган. Бу йилги ушбу масъулиятли давр бошланиши олдидан “Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ муҳандис-техник ходимлари томонидан тармоқда йирик ҳажмда профилактик ва таъмирлаш тадбирлари ўтказилди.

1975 йилда қуриб фойдаланишга топширилган 110/6 кВ қувватга эга “Орқалиқ” нимстанцияси ҳудуд энерготизимида муҳим аҳамиятга эгадир. Бу ерга ўрнатилган 10 ва 6,3 МВА кучланишга эга куч трансформаторлари орқали бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикаси пойтахт истеъмолчилари барқарор электр энергияси билан таъминланмоқда.

Таъкидлаш жоизки, ушбу нимстанция 18400 жисмоний ва 765 та юридик шахс мақомига эга истъемолчиларга хизмат кўрсатиб, улар қаторида Нукус халқаро аэропорти, республика ҳамда болалар юқумли касалликлар касалхоналари сингари объектлар мавжуд.

Мавсумга тайёргарлик ишлари доирасида ушбу нимстанцияда ҳам капитал таъмирлаш ишлари ўз вақтида ва юқори сифат билан бажарилиб, 2020-2021 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлиги таъминланди.

“Қорақалпоқ ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.

  • 20.10.2020
  • 447