ALOQA UCHUN

ЮРТИМИЗНИНГ ҲАР БИР ГЎШАСИ ОБОД МАСКАНГА АЙЛАНМОҚДА

ЮРТИМИЗНИНГ ҲАР БИР ГЎШАСИ ОБОД МАСКАНГА АЙЛАНМОҚДА

Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан амалга ошириб келинаётган “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари асосида олис-олис қишлоқларимиз ва маҳаллаларимизда қурилиш, бунёдкорлик ишлари авж олиб, юртимизнинг ҳар бир гўшаси обод масканга айланмоқда.

Булоқбоши туманида жойлашган, Давлат дастурига киритилган “Шарқ юлдузи” маҳалласида ҳам айни пайтда 600 дан ортиқ аҳоли хонадони мавжуд бўлиб, ҳозирда бу ердаги Зийнат кўчасига 60 дона темир-бетон таянч ўрнатиш ишлари бажарилмоқда.

Шунингдек, Ясси кўчасига қуввати 160 кВА бўлган трансформатор пункти ўрнатилиб, ҳозирда монтаж ишлари олиб бориляпти. Бундан ташқари Кўкча, Зиёкор, Туячи кўчаларига жами 276 дона темир-бетон таянч ўрнатилиб, Зиёкор кўчасига 750 м СИП кабель тармоғи тортилди.  

Ҳозирда дастур доирасидаги ишлар ҳар бир туман ва шаҳарларда тизимли давом эттирилиб келинмоқда.

"Андижон ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.

 

  • 24.08.2021
  • 753