ALOQA UCHUN

ЧЕККА ҲУДУДЛАРДА ИШ ҚИЗҒИН

ЧЕККА ҲУДУДЛАРДА ИШ ҚИЗҒИН

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилиб, ҳаётга татбиқ қилинаётган ислоҳотлар электр энергияси таъминоти соҳасини ҳам четлаб ўтмади. Соҳада яратиб берилаётган имкониятлар самараси ўлароқ, сўнгги 4-5 йилнинг ичида аҳолини сифатли ва барқарор электр энергияси билан таъминлашда сезиларли ўзгаришлар юз берди ва бу борадаги ишлар изчил давом эттирилмоқда. Бугунги кунда асосий эътибор чекка ҳудудлар аҳолисидан келиб тушаётган мурожаатларни қаноатлантиришга қаратилган. 


Нукус тумани, “Саманбай” ОФЙ ҳудудидаги “Узинкўл” массиви кўп йиллардан буён муаммоли аҳоли пунктларидан саналар эди.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан “Қорақалпоқ ҲЭТК” АЖга ажратилган  янги трансформатор пунктлари, замонавий СИП-кабеллар ва бошқа зарур жиҳозлар ҳудуддаги ҳаво электр узатиш тармоқларини модернизациялаш учун ишлатилмоқда. Хусусан, Нукус тумани ЭТК муҳандис-техник ходимлари томонидан  720 м узунликдаги 10 кВт кучланишли ҳаво линияларини тортиш, 160 кВА қувватга эга трансформатор пункти ўрнатиш, 5,1 км масофага  0,4 кВли ҳаво линиясини қуриш ишларини олиб борилмоқда. 

Реконструкция-модернизация ишлари тугагач, маҳаллий аҳолини қийнаб келаётган энг оғриқли масалаларининг яна бирига барҳам берилади.

“Қорақалпоқ ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.

 

  • 20.08.2021
  • 722