ALOQA UCHUN

"ТОШКЕНТ ҲЭТК" АЖ ЭНЕРГЕТИКЛАРИ «ИСТИҚЛОЛ» МАЖМУАСИНИ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШДА ЖОНБОЗЛИК КЎРСАТМОҚДАЛАР

"ТОШКЕНТ ҲЭТК" АЖ ЭНЕРГЕТИКЛАРИ «ИСТИҚЛОЛ» МАЖМУАСИНИ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШДА ЖОНБОЗЛИК КЎРСАТМОҚДАЛАР

Маълумки, Тошкентни Чимён билан боғлайдиган янги йўл ёқасида, Akfa University кампуси билан туташ боғ марказида Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб «Истиқлол» мажмуаси бунёд этилмоқда.

Қурилиш ишларида "Тошкент ҲЭТК" АЖ тасарруфидаги туман, шаҳар электр таъминоти корхоналари ишчи-ходимлари ҳам фаол қатнашмоқдалар. Хусусан, электр тармоқлари тортиш бўйича белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш, қурилиш объектига зарурий барча материалларни  ўз вақтида етказиб  бериш учун куну тун меҳнат қилинмоқда.

Дарҳақиқат, Қибрай туман электр таъминоти корхонаси томонидан хизмат кўрсатувчи подстанция "Тузель"дан махсус техникалар ёрдамида қарийб 1,8 км узунликдаги  2 та траншея қазилиб, ерости кабеллари ётқизилди. Шунингдек,  подстанция  "Марказ"дан 3,4 км узунликдаги траншея ва  ерости кабель линияси тортилди. Мазкур объектда асосий давлат тадбирлари ўтказилиши инобатга олиниб,  1 та асосий ва яна 2 та захира линиялари тайёр ҳолатга келтирилди ва кучланиш берилди.

Мазкур ишлар доирасида юқоридаги подстанциялар тўлиқ капитал таъмирланиб, ячейкалари янгиланди, жами  17 дона темир-бетон устунлар ўрнатилиб, тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди.      

"Тошкент ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.

  • 19.08.2021
  • 857
Sayt xaritasi