ALOQA UCHUN

ТАРМОҚЛАРНИ ЯНГИЛАШ ВА МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

ТАРМОҚЛАРНИ ЯНГИЛАШ ВА МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

Маҳаллалардаги катта-ю кичик кўчаларнинг ободлиги аҳоли манфаатлари учун хизмат қилади, албатта. Шу маънода соҳа мутахассислари томонидан жойларда электр тармоқларини созлаш бўйича олиб борилаётган ишлар салмоғи кундан-кунга ортиб бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги “2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида”ги ПҚ-2661 сонли қарори бу каби ишларни бажаришда дастурамал бўлмоқда.

Хусусан, Андижон шаҳар “Шўрбулоқ” МФЙ, И.Каримов кўчасидаги аҳоли хонадонларини электр энергияси билан таъминловчи 763/250 кВА трансформатордан чиқувчи 0,4 кВ кучланишли ҳаво тармоғидаги томма-том ўтган тармоқлар ўрнига янгисини тортиш мақсадида 8 дона темир-бетон таянч олиб келиниб, ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.

Худди шундай дастурга киритилган “Исломобод” МФЙ, Муҳитдинов кўчасида ҳам қуввати 617/250 кВА трансформатордан чиқувчи 0,4 кВ ҳаво тармоғида бу борадаги ишлар олиб борилмоқда.

Бундан ташқари “Навбаҳор” МФЙ ҳудудидаги 684/400 кВА трансформатордан чиқувчи 0,4 кВли ҳаво тармоғи ўтган ёғоч таянчлар демонтаж-монтаж қилиниб, 6 дона темир-бетон таянчларга алмаштирилди.

"Андижон ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.

  • 19.08.2021
  • 960
Sayt xaritasi