ALOQA UCHUN

ОЛМАЗОР ТУМАНИДАГИ «АЛЛОН» МАҲАЛЛАСИДА ЯНГИ ТРАНСФОРМАТОР ЎРНАТИЛДИ

ОЛМАЗОР ТУМАНИДАГИ «АЛЛОН» МАҲАЛЛАСИДА ЯНГИ ТРАНСФОРМАТОР ЎРНАТИЛДИ

Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан юртимизнинг барча жойларида ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари амалга ошириб келинмоқда. «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан манзилли дастур асосида, жойларга керакли электр қурилмалар ҳамда бутловчи қисмлар етказиб берилмоқда.

Шу катори, «Toshkent shahar ЕТК» AJ тасарруфидаги Олмазор туман электр таъминоти корхонаси томонидан истеъмолчиларга сифатли электр энергияси етказиб бериш мақсадида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, туманнинг «Аллон» маҳалласи ҳудудида жойлашган қуввати 10 кВ бўлган юқори кучланишли 4199-сонли трансформатор пунктининг 1-секциясига янги трансформатор ўрнатилди. 

Бундан ташқари, тумандаги «Гузарбоши» МФЙнинг Ҳуррият кўчасидаги ҲЛ-04 кВ қувватли электр узатиш ҳаво тармоқларидаги 15 тадан ортиқ ёғоч устунлар темир-бетон устунларига алмаштирилди. Бу билан, тумандаги электр энергияси истеъмолчилари таъминотини янада яхшилашга эришилади, – дейди Олмазор туман электр таъминоти корхонаси раҳбари Р. Мирсултонов.

Айни вақтда «Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ ҳамда унинг тизимидаги барча туман электр таъминоти корхоналари томонидан истеъмолчиларга сифатли ва узлуксиз электр энергиясини етказиб бериш мақсадида тегишли Дастурлар ижроси жадаллик билан олиб борилмоқда.

«Toshkent shahar ЕТК» AJ матбуот хизмати.

  • 18.08.2021
  • 781
Sayt xaritasi