ALOQA UCHUN

МАВСУМГА ТАЙЁРГАРЛИК ЧОРАЛАРИ КЎРИЛМОҚДА

МАВСУМГА ТАЙЁРГАРЛИК ЧОРАЛАРИ КЎРИЛМОҚДА

“Тошкент ҲЭТК” АЖ тасарруфидаги барча туман,  шаҳар электр таъминоти корхоналари томонидан куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш учун тайёргарлик ишларини бажариш доирасида нимстанциялар,  трансформатор пунктлари ҳамда электр узатиш ҳаво тармоқларида мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини ўз муддатида бажариш учун амалий ишлар олиб борилмоқда. 

Хусусан Чирчиқ,  Бўка, Қибрай ШЭТКлари, Зангиота, Ўрта Чирчиқ, Бўстонлиқ, Тошкент,  Юқори Чирчиқ ТЭТКлари ишчи-ходимлари паст кучланишли электр тармоқларида модернизация ва реконструкция ишларини олиб бориш қаторида, трансформатор пунктларига концентратор қурилмаларини ўрнатиш чораларини кўришмоқда.

“Тошкент ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.

  • 17.08.2021
  • 883
Sayt xaritasi