ALOQA UCHUN

ЧУСТ ТУМАНИ ТЕПАҚЎРҒОН МАҲАЛЛАСИГА ЯНГИ ТАРМОҚ ҚУРИШ ИШЛАРИ БОШЛАНДИ

ЧУСТ ТУМАНИ ТЕПАҚЎРҒОН МАҲАЛЛАСИГА ЯНГИ ТАРМОҚ ҚУРИШ ИШЛАРИ БОШЛАНДИ

"Маҳаллабай" ишлаш ҳамда аҳоли истеъмолчилари томонидан йўлланган мурожаатларни ўз ўрнида бажариш мақсадида, Чуст тумани Тепақўрғон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудига янги 2,1 км масофага замонавий электр тармоқ қуриш учун 68 дона темир-бетон таянч олиб келинди.

Мазкур маҳаллага қўшимча қуввати 250 кВА бўлган трансформатор пункти ўрнатилиши ҳам режалаштирилган бўлиб, ана шу ишлар якунида истеъмолчилар янада сифатли электр энергияси билан таъминланиши кўзланмоқда.

"Наманган ҲЭТК" матбуот хизмати.

  • 17.08.2021
  • 1091
Sayt xaritasi