ALOQA UCHUN

ЧИНАКАМ БАЙРАМ ТУҲФАСИ. “ФАРҒОНА ҲЭТК” АЖГА ЯНГИ ИККИ ДОНА МАХСУС ТРАКТОР ОЛИБ КЕЛИНДИ

ЧИНАКАМ БАЙРАМ ТУҲФАСИ. “ФАРҒОНА ҲЭТК” АЖГА ЯНГИ ИККИ ДОНА МАХСУС ТРАКТОР ОЛИБ КЕЛИНДИ

Бу йил Мустақиллигимизнинг 30 йиллигини ўзгача шукуҳ ва юқори натижалар билан кутиб олиш тараддуди кўрилмоқда. Чунончи, жорий йил бошидан аниқ белгилаб олинган чора-тадбирлар ижроси бугун жойларда босқичма-босқич амалга оширилаётир. 

Маълумки, самарали иш фаолияти юксак натижалар кафолати ҳисобланади. Куни кеча "Ҳудудий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти томонидан "Фарғона ҲЭТК" АЖ тасарруфига 2 дона янги махсус трактор етказиб берилгани, энг аввало, иш самарадорлигини ошириб, вилоят бўйлаб  электр тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш,"Обод қишлоқ" ҳамда "Обод маҳалла" Давлат дастурлари ижросини амалга оширишда қўл келишини қайд этиш жоиз.


Аввваллари мутахассислар томонидан бир дона янги темир-бетон таянчни ўрнатиш учун жуда кўп вақт ва меҳнат талаб қилинар эди. Сабаби, таянч ўрнатиладиган жой кўлда қазилар, махсус юк кўтариш транспортлари орқали ўрнатилар эди. Сўнгги йилларда соҳага татбиқ этилаётган бундай махсус техникалар билан чуқурлар қазилиб, хавфсиз ҳолда таянчлар ўрнатилмоқда.

Бу эса жойларда иш самарадорлигини 7-8 баробарга оширишга имкон яратмоқда.

“Фарғона ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.

 

  • 16.08.2021
  • 858
Sayt xaritasi