Call-center: 1154

КАРАНТИН ДАВРИДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ УЗЛУКСИЗ ЕТКАЗИЛАДИ

КАРАНТИН ДАВРИДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ УЗЛУКСИЗ ЕТКАЗИЛАДИ

Маълумки, мамлакатимизда коронавирус тарқалишини ҳамда уни юқтириб олувчилар сонининг кўпайиб кетмаслигини олдини олиш ва аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш мақсадида ҳукуматимиз томонидан тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖда ҳам бу борада самарали ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, бугун юзага келган эпидемиологик вазият, яъни карантин даврида халқимизга енгиллик яратиш мақсадида қарздор истеъмолчилар (жисмоний) электр энергиясидан вақтинча узилмайди. Бундай саъй-ҳаракатлар, албатта, истеъмолчиларимизни қўллаб-қувватлашга қаратилгандир.

Шунингдек, истеъмолчиларга қулайлик яратиш мақсадида фойдаланилган электр энергияси учун мамлакатимизда мавжуд барча тўлов тизимлари ҳамда банкларнинг мобил иловалари орқали уйдан чиқмасдан туриб тўловларни амалга оширишлари мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, ўз навбатида, фуқароларимиздан карантин даври тугаши билан тўпланиб қолган қарздорликни бартараф этишни сўраб қолади.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати.

  • 24.03.2020
  • 1210
Diqqat! Veb-sayt test holatida ishlamoqda.