ALOQA UCHUN

3 ТА НИМСТАНЦИЯ, 105 ДОНА ТРАНСФОРМАТОР ПУНКТИ, 345 КМ ЭЛЕКТР УЗАТИШ ТАРМОҚЛАРИ ВА 6 254 ТА ТЕМИР-БЕТОН УСТУНИ

3 ТА НИМСТАНЦИЯ, 105 ДОНА ТРАНСФОРМАТОР ПУНКТИ, 345 КМ ЭЛЕКТР УЗАТИШ ТАРМОҚЛАРИ  ВА 6 254 ТА ТЕМИР-БЕТОН УСТУН

Сирдарёда электр таъминотини янада яхшилашга қаратилган тадбирлар давом этмоқда

“Сардоба” сув омбори тўғони ўпирилиши оқибатида зарар кўрган Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида олиб борилаётган таъмирлаш-тикланиш ишлари кундан-кунга жадаллашмоқда.

Халқимиз бирдамлик ва матонат билан талафот кўрган ҳудудларда тегишли давлат органлари билан елкама-елка туриб, юз берган техноген вазият оқибатларини бартараф этишга ҳаракат қилмоқда. Хусусан, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан электр таъминотини қайта тиклаш мақсадида 60 та авария-таъмирлаш бригадаси, жами 300 нафарга яқин ходим, 40 га яқин махсус техника ёрдамида зарар етган ҳудудларда фаолият олиб борилмоқда.

Бугунги кунга қадар шикастланган 3 дона нимстанция, 105 дона трансформатор пункти, 345 км электр узатиш тармоқлари ва 6 254 та электр устунида монтаж-демонтаж ишлари олиб борилиб, ишга туширилди.

Шу билан бир қаторда жойлардаги шикастланган 1283 та хонадонга кирувчи тармоқларда реконструкция, кўчиб келаётган хонадонларни ички электр тармоқларини тартибга солиш, барча штабларни электр энергияси билан таъминлаш, ҳудудлардаги электр тармоқ ва трансформатор пунктларида таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилмоқда. 510 дона кўча чироқлари ўрнатилиши  эса, ўз навбатида, ҳудудларда кечаю кундуз таъмирлаш ва тиклаш ишларини давом эттириш имконини бермоқда.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва

“Сирдарё ҲЭТК” АЖ матбуот хизматлари.

  • 05.06.2020
  • 1648
Sayt xaritasi