ALOQA UCHUN

4700 ДАН ОРТИҚ ИСТЕЪМОЛЧИНИНГ ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ЯХШИЛАНДИ

4700 ДАН ОРТИҚ ИСТЕЪМОЛЧИНИНГ ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ЯХШИЛАНДИ

“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан эпидемиологик вазиятга қарамай, истеъмолчиларга сифатли электр энергияси етказиб бериш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, биргина Фарғона туман электр таъминоти корхонаси томонидан жорий йил бошидан 14 дона турли қувватдаги трансформатор пункти мукаммал таъмирдан чиқарилди.

“Водил”, “Дилкушо”, “Шохимардонобод”, “Хонқиз” ҳамда “Деҳқонобод” МФЙларда жами 21 км узунликдаги 0,4-10 кВли электр узатиш ҳаво тармоқлари мукаммал таъмирдан чиқарилгани тумандаги 4 700 дан ортиқ истеъмолчининг электр энергияси таъминотини янада яхшилашга имкон яратди.

Маълумот ўрнида шуни айтиб ўтиш жоизки, бу каби жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари вилоятдаги барча туман, шаҳар электр таъминоти корхоналари томонидан белгиланган чора-тадбирларга асосан амалга оширилиб, уларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши қатъий назоратга олинган.

“Фарғона ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.

  • 25.03.2020
  • 1385
Sayt xaritasi